ОЛИЙ ҚАДРИЯТНИ МУСТАҲКАМЛАШ САРИ

«Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари» журналининг 4-сони Ўзбекистон республикаси конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги ва президентимиз ташаббуси билан 5-6 декабрда самарқандда ўтказилган инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим бўйича глобал форумга бағишланган.

Олий Мажлис Сенати раиси Т.Норбоева ва ЎзЛиДЕП Сиёсий кенгаши ижроия қўмитасининг раиси А.Хаитовнинг мақолаларида мустақил давлатимизнинг Асосий қонуни бунёдкор халқимизнинг энг эзгу орзу-ниятлари ва мақсадларига хизмат қилиши, инсон қадри ғоясини мужассамлаштиргани ўз ифодасини топган.

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори А.Саидов, Олий Мажлис Сенати қўмитаси раисининг ўринбосари Д.Тошмуҳамедова, Тошкент давлат юридик университети проректори Д.Умаров, фалсафа фанлари доктори К.Жавакова, Россия Халқлар дўстлиги университети кафедраси мудири А.Абашидзе ва бошқаларнинг илмий мақолаларида Самарқандда ўтказилган Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим бўйича глобал форум Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари кафолатлангани, бу масалалар олий қадриятга айланганининг амалий ифодаси бўлиши таъкидланган.

Журналда, шунингдек «Жамият ва ҳуқуқ», «Халқаро ҳуқуқ ва Ўзбе-кистон тажрибаси» ҳамда бошқа рукнларда илмий мақолалар эълон қилинган.

Ўз мухбиримиз

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech