2022 йил 15-16 февраль кунлари бўлиб ўтган БМТ Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш қўмитасининг 81-сессияда Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги халқаро конвенциянинг бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Олтинчи даврий маърузаси кўриб чиқилган эди. Шу асосда БМТ Қўмитаси Ўзбекистоннинг Олтинчи даврий маърузаси борасидаги Якуний мулоҳазаларини тақдим этди.
Ушбу тавсияларни амалга ошириш мақсадида мамлакатимизда Миллий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш белгиланди. Миллий ҳаракатлар режаси, яъни “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш учун Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан вазирлик, идора ва ташкилотларнинг вакилларидан иборат таркибда ишчи гуруҳ шакллантирилди.
Ишчи гуруҳ аъзолари ва халқаро ташкилотлар экспертлари таклифлари асосида Миллий ҳаракатлар режаси лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори билан “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция қоидаларини бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Олтинчи даврий маърузасини кўриб чиқиш якунлари бўйича БМТ Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш қўмитасининг якуний тавсияларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар режаси” тасдиқланди.
Миллий ҳаракатлар режаси 69 та чора-тадбирни ўз ичига олган. Ушбу тадбирларни 2023-2025 йилларда амалга ошириш режалаштирилган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 05.01.2023
- Кўришлар: 5032
- Чоп этиш