Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
2022 йил 20 декабрда Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига тақдим этган Мурожаатномасида “Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир” деган ғоя илгари сурилди.
Давлатимиз раҳбарининг ушбу ташаббуси асосида 2023 йил 2 февраль куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида докторант, таянч докторант ва мустақил изланувчилар ҳамда уларнинг илмий раҳбарлари иштирокида илмий семинар ўтказилди.
Тадбирда Миллий марказ докторант, таянч докторант ва мустақил изланувчиларининг 2022 йилда амалга оширган ишлари муҳокама қилинди.
Миллий марказ ҳузуридаги Олий таълимдан кейинги таълим институтида 14 нафар мустақил тадқиқотчи ва
7 нафар докторант таҳсил олмоқда.
Илмий семинар якунида докторант, таянч докторант ва мустақил изланувчилар:
- илмий тадқиқотни амалга ошириш, мақолалар, тезислар ёзиш маҳоратини ошириш бўйича семинар-тренингларда иштирок этиш;
- Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллиги тадбирларида фаол қатнашиш ҳамда ёш тадқиқотчиларнинг илмий-амалий конференциясини ташкил қилиш;
- ихтисослик ҳамда чет тили бўйича малакавий имтиҳонларни топшириш;
- диссертация ҳимоясини белгиланган муддатдан кечиктирмасдан амалга ошириш;
- Миллий марказ ҳузурида ташкил этилган Инсон ҳуқуқлари бўйича ахборот-кутубхона маркази — «Инсон ҳуқуқлари уйи» фондидаги маълумотлардан кенг фойдаланиш каби ўзлари учун муҳим бир қатор вазифаларни белгилаб олдилар.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 03.02.2023
- Кўришлар: 4574
- Чоп этиш