“Meta Platforms” АҚШнинг 48 штати ва яна бир неча ҳудуддан “Facebook” ва “Instagram” тармоғига қарши қўзғатилган даъволарни ҳал қилиш учун 18 миллиард доллар тўлашга рози. Ушбу платформалар болалар ва ўсмирлар орасида ижтимоий тармоққа қарамликни кучайтирувчи механизм яратишда айбланган.
Келишувнинг бир қисми сифатида “Meta” кейинги 10 йил давомида ўсмирларнинг тармоқдан фойдаланишини кунига икки соат этиб белгилайди ва ота-она розилигисиз ярим тундан эрталаб соат 6:00 гача киришни чеклайди. Шунингдек, вояга етмаганлар ёшига кўра чекланган ахборотга киришини чеклаш чораси ҳам кучайтирилади.
Ушбу воқеа болаларни ижтимоий тармоқ салбий таъсиридан ҳимоя қилиш йўлидаги дадил қадам сифатида баҳоланмоқда.
“Meta” ва бошқа платформаларга қарши ёшларнинг руҳий саломатлигига зарар етказиш билан боғлиқ юзлаб суд жараёни эса ҳамон давом этяпти.
С.Раҳимов, ЎзА
