Ўзбекистон Глобал инновация индексида Марказий Осиёда 1-ўринга чиқди

Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (WIPO) томонидан эълон қилинган 2025 йилги Глобал инновация индексида Ўзбекистон ўз кўрсаткичларини 4 поғонага яхшилаб, 139 та давлат орасида 79-ўринга кўтарилди.

Бу натижа мамлакатнинг илмий-тадқиқот ва инновация салоҳиятининг сезиларли ўсиши ҳамда ривожланиш тенденцияларини яна бир бор тасдиқлайди.

Маълумот учун: Глобал инновация индекси ҳар йили сентябрь ойида эълон қилинади ва 2 та асосий субиндекс ҳамда 7 та йўналиш бўйича бирлаштирилган қарийб 80 та индикатор асосида тайёрланади. Бу индикаторлар мамлакатлар инновация салоҳияти, билим ва технология ривожланиши, бизнес муҳити ва бошқарув сифатини аниқлашда асосий мезон ҳисобланади.

Шу билан бирга бир қатор индикаторларда Ўзбекистон кўрсаткичлари яхшиланди. Хусусан, “Инсон капитали ва илмий тадқиқотлар” индикаторида мамлакатимиз 12 поғонага, “Билим ва технология маҳсулотлари” индикаторида 10 поғонага, “Бозор ривожланиши” индикаторида 4 поғонага кўтарилди.

Шунингдек, республикамиз “қуйи ўрта даромадли мамлакатлар” гуруҳида 37 та давлат орасида 7-ўринга кўтарилиб (2024 йилда 10-ўрин), Марказий Осиёда 1-ўринни, Жанубий Осиё минтақасида эса Ҳиндистон ва Эрондан кейин 3-ўринни эгаллади (2024 йилда 4-ўрин).

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech