Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов БТМнинг Терроризмга қарши курашиш шароитида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш масаласи бўйича махсус маърузачиси Ф. Ни Аолаин билан учрашди.

Учрашувда Инсон ҳуқуқлари ва болалар ҳуқуқлари бўйича Омбудсменлар ҳам иштирок этди. Учрашувда Ўзбекистонда превентив механизмларини такомиллаштириш, озодликдан маҳрум қилиш жойларида ва бошқа ёпиқ муассасаларда инсон ҳуқуқлари бузилишларининг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, Ўзбекистонда терроризмга қарши кўрилаётган чоралар миллий қонунчилик ва мамлакатнинг халқаро ҳуқуқий мажбуриятларига тўлиқ мос келиши таъкидланди.

Манба: Biznes-ombudsman Телеграм канали

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech