Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Терроризмга қарши курашда инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш масалалари бўйича махсус маърузачиси Фионнуала Ни Аолайн 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар омбудсмани) Алия Юнусова ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) Дилмурод Қосимов билан учрашди.
Учрашув БМТ Махсус маърузачисининг мамлакатимизга ташрифи доирасида ташкил этилди.
Ф. Ни Аолайн хонимнинг ташриф дастуридаги учрашувлар давом этмоқда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 30.11.2021
- Кўришлар: 3215
- Чоп этиш