Республика "Баркамол авлод" болалар мактаби томонидан Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари Миллий маркази ҳамда Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти билан ҳамкорликда "Конституция - менинг нигоҳимда" шиори остида “8-декабр Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун”га бағишланган онлайн танлов эълон қилади.
Танлов тасвирий санъат йўналишда қуйидаги шартлар асосида ташкил этилади:
Энг маъноли чизилган “Болаларнинг конституциявий ҳуқуқлари”га оид расм (расм рассомчилик услублари ва қоидалари асосида чизилган, болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этишга, уларни ҳурмат қилишга, тегишли ҳуқуқларни ҳимоя қилишга тарғиб этиши зарур).
Танловда иштирок этиш учун материаллар жорий йилнинг 24-ноябр кунидан бошлаб, 6-декабр кунига қадар телеграм канали орқали танловни ташкил этиш низом ида белгиланган форматларда материал муаллифининг ФИШ, ҳудуди, тумани, мактаби, синфи ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда @tmnn0 телеграм манзилига юборилиши зарур.
Танлов бўйича батафсил тасдиқланган низом билан қуйидаги ҳавола орқали танишинг.
Танловда 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган Республикамизнинг барча ўқувчи-ёшлари иштирок этишлари мумкин.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳар бир йўналиш бўйича ғолиб деб топилган иштирокчилар танлов ташкилотчилари томонидан махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар. Шунингдек, ҳар бир ҳудуддан бир нафардан энг фаол иштирокчилар сертификат билан рағбатлантирилади.
© Республика "Баркамол авлод" болалар мактаби
Ахборот хизмати
- Қўшилди: 30.11.2021
- Кўришлар: 3650
- Чоп этиш