ДИҚҚАТ ДИҚҚАТ Танлов Болаларга беринг дунёни

Республика "Баркамол авлод" болалар мактаби ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари Миллий маркази ҳамкорликда “Болаларга беринг дунёни” шиори остида “20-ноябр Бутун жаҳон болалар куни”га бағишланган онлайн кўрик-танлов эълон қилади.

 

Танлов қуйидаги 2 та йўналишда ташкил этилади:

 

⇒Энг таъсирли тайёрланган “Бола ҳуқуқлари”га оид видеоролик (видеоролик визуал ва овозли эффектлар, жонли ёки аниматсион тасвирлар асосида яратилган ҳамда болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этишга, уларни ҳурмат қилишга, тегишли ҳуқуқларни ҳимоя қилишга тарғиб этиши зарур);

 

⇒Энг маъноли чизилган “Бола ҳуқуқлари”га оид расм (расм рассомчилик услублари ва қоидалари асосида чизилган, болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этишга, уларни ҳурмат қилишга, тегишли ҳуқуқларни ҳимоя қилишга тарғиб этиши зарур);

 

Танловда иштирок этиш учун материаллар жорий йилнинг 25-октабр кунидан бошлаб, 15-ноябр кунига қадар телеграм канали орқали танловни ташкил этиш низомида белгиланган форматларда материал муаллифининг  ФИШ,  ҳудуди, тумани, мактаби, синфи ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда қуйидаги телеграм манзилига юборилиши зарур.

Танлов бўйича батафсил тасдиқланган низом билан қуйидаги ҳавола орқали танишинг.

 

Танловда 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган Республикамизнинг барча ўқувчи-ёшлари иштирок этишлари мумкин.

 

Ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳар бир йўналиш бўйича ғолиб деб топилган иштирокчилар танлов ташкилотчилари томонидан махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар. Шунингдек, ҳар бир ҳудуддан бир нафардан энг фаол иштирокчилар сертификат билан рағбатлантирилади.

 

Танлов шартларига мувофиқ юборилган ижодий ишлар Республика "Баркамол авлод" болалар мактаби ҳамда Инсон ҳуқуқлари Миллий марказининг расмий YouTUBE, фаcебоок ва инстаграм саҳифаларида ёритиб борилади.

 

Республика "Баркамол авлод" болалар мактабимнинг расмий интернет саҳифалари

 

YouTUBE | Facebook  | Instagram

 

Инсон ҳуқуқлари Миллий марказининг расмий интернет саҳифалари

 

YouTUBEFacebook | Telegram 

 

© Республика "Баркамол авлод" болалар мактаби

  Ахборот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech