9 сентябрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан нашр этилган китоблар Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси”га беғараз тақдим этилди. Бу Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами муносабати билан болажонларга ажойиб совға бўлди.
“Болалар шаҳарчаси” директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Матлуба Худойбердиева бу ерга ташриф буюрган Марказ ходимларига ушбу муассаса фаолияти ҳақида сўзлаб берди. Тақдим этилган китоблар учун Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига миннатдорчилик билдирди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 10.09.2021
- Кўришлар: 3632
- Чоп этиш