ИИБ ходими фуқарога мурожаат қилганда ўзини таништиришга мажбурми?
Ҳуқуқий муносабат
"Ички ишлар органлари тўғрисидаги қонун"нинг 8-моддасига асосан ички ишлар органлари ўз фаолиятини фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда ушбу ҳуқуқлар, эркинликлар ва қонуний манфаатларни ҳурмат қилиш асосида амалга оширади.
ИИБ ходимининг фуқаро олдидаги вазифаси хусусида Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси ходими Айгерим Арипбаева қуйидагиларни маълум қилди:
–ИИБ ходимлари фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишлари шарт. Шунингдек, "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонуннинг еттинчи қисмига биноан ички ишлар органи ходими фуқарога мурожаат этганида ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши лозим.
Шу билан бирга, фуқаронинг талабига кўра, хизмат гувоҳномасини кўрсатиши, шундан сўнг мурожаат қилиши сабаби ва мақсадини маълум қилиши шарт.
Демак, ИИБ ходимлари фуқарога мурожаат қилганларида аввал ўзларини таништиришлари, сўнг эса мурожаат сабабини маълум қилиши кераклиги ҳақида юқорида келтирилган қонуннинг 8-моддасида белгилаб қойилган.
Гулноза Бобоева,
ЎзА
Ўзбекча
English
Русский