Илмий даражага талабгорлар диққатига!

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг олий таълимдан кейинги таълим институтида 12.00.01 - Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи; 12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ; 12.00.13 – Инсон ҳуқуқлари (юридик фанлар) ихтисослиги бўйича таянч докторантларни (докторантларни) қабул қилиш бўйича имтиҳонлар (суҳбат) ўтказиш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисида”ги Низомга мувофиқ таянч докторантурага чет тили бўйича имтиҳон 10 ноябрь соат 15.00 да, таянч докторантура (докторантурага) мутахассислик бўйича имтиҳон (суҳбат) 12 ноябрь соат 15.00 да Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази биносида (Ислом Каримов кўчаси, 15) бўлиб ўтади.

YouTube тармоғида имтиҳонлар (суҳбат) жараёнларини онлайн эфирда кузатиб бориш имконияти таъминланади.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech