Жорий йилнинг 2 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Фархат Алламбергеновнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари Кенгашининг Терроризмга қарши курашда инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш масалалари бўйича махсус маърузачиси Фионнуала Ни Аолайн билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ф.Алламбергенов томонидан прокуратура органларининг функцияси ва вазифалари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилган ишлари ҳақида маълумот берилди.
Учрашув икки томонлама конструктив мулоқот ва ўзаро англашув руҳида ўтди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг расмий Телеграм-канали
- Қўшилди: 03.12.2021
- Кўришлар: 3153
- Чоп этиш