Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида академик Акмал Саидов билан навбатдаги илмий учрашув

29 сентябрь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори академик  Акмал Саидов ташриф буюрди. Меҳмонни Марказ директори кутиб олди.

Мулоқот чоғида юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз борди. Буюк алломаларнинг бой илмий меросини чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш борасидаги саъй-ҳаракатлар хусусида фикр алмашилди.

Ташриф давомида меҳмонга Марказ илмий фаолияти, хорижий илмий муассасалар билан ҳамкорлик алоқалари ва амалга оширилган лойиҳалар ҳақида маълумот берилиб, яқинда нашр этилган янги китоблар, илмий тўпламлар ва таржима асарлар тақдим қилинди.

Академик А. Саидов мазкур нашрларнинг мазмун-моҳиятини юқори баҳолаб, уларнинг илмий аҳамиятига алоҳида тўхталди.

Суҳбат асносида Имом Бухорий ва бошқа мутафаккирларнинг меросини халқаро миқёсда тарғиб қилиш, ёш авлодни маънавий-ахлоқий комиллик руҳида тарбиялаш ва замонавий илмий ёндашувларни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Акмал Саидов жамоанинг келгуси режалари юзасидан ўз тавсия ва таклифларини билдирди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

Nashr sanasi 02.10.2026 Ko'rishlar 181
Ulashish