“Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятининг моддий-техника таъминотини янада яхшилаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарор билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида Инсон ҳуқуқлари бўйича ахборот-кутубхона маркази – “Инсон ҳуқуқлари уйи” ташкил этилди.
Марказга қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:
инсон ҳуқуқларини таъминлашга оид ислоҳотларнинг хронологиясини юритиш, фуқаролар ва илмий тадқиқотчиларга инсон ҳуқуқлари бўйича тизимлашган илмий-ҳуқуқий манбалардан фойдаланиш учун кенг имкониятлар яратиш.
Марказ инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон халқаро мажбуриятларини бажариш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўзаро ҳамкорлигини, миллий маърузалар тайёрланишини, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтиришни таъминловчи орган ҳисобланади.
Манба: Kun.uz
- Қўшилди: 29.03.2022
- Кўришлар: 2540
- Чоп этиш