2022 йил 20 апрель куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг ўринбосари Д.Муратова Халқаро нотижорат ҳуқуқ маркази катта ҳуқуқий маслаҳатчиси Г. Кужукеева билан учрашди.
Мулоқотда Қўшма меморандум доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Г.Кужукеева учрашув учун миннатдорчилик билдирар экан, Ўзбекистон ҳукумати томонидан инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўлида изчил саъй-ҳаракатлар ва чора-тадбирлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Айниқса, кейинги йилларда бу соҳада эришилган ютуқларга юқори баҳо берди.
Учрашув доирасида томонлар ўзаро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини кўриб чиқдилар. Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасидаги ҳамкорликни келгусида давом эттиришга оид масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 21.04.2022
- Кўришлар: 3948
- Чоп этиш