Миллий марказда Халқаро миграция ташкилоти вакиллари билан учрашув бўлди

Жорий йил 21 апрель куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида Халқаро миграция ташкилотининг (ХМТ) тинчликпарварлик бўлими бошлиғи Жейсон Аплоном билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ХМТнинг озод этиш, психологик ёрдам кщрсатиш, реинтеграция ва ярашув дастури катта мувофиқлаштирувчиси Натали Гендре, Миллий марказ директорининг ёрдамчиси О.Аҳмадов, Халқаро шартномаларни имплементация қилиш бўлими бош мутахассиси А.Жасимова ҳамда Халқаро ҳамкорлик бўлими етакчи мутахассиси Ф.Авазова иштирок этди.

Учрашувдан кўзланган мақсад қуролли можаро ҳудудларидан (Сурия, Ироқ ва Афғонистон) қайтиб келган шахсларни репатриация ва реинтеграция қилиш учун Ўзбекистон томонининг эҳтиёжлари ва устувор йўналишларини аниқлашдан иборат бўлди.

ХМТ тинчликпарварлик бўлими бошлиғи Жейсон Аплон учрашув учун ўз миннатдорчилигини изҳор этар экан, Милий марказ ва ХМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасидаги узоқ муддатли ва самарали ҳамкорликга юксак баҳо берди.

Ўз навбатида, Миллий марказ вакиллари меҳмонларга ташриф учун миннатдорчилик билдириб, Миллий марказ фаолияти, шунингдек, мамлакатда инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот бердилар.

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech