2022 йилда илк маротаба 11 май куни барқарор ривожланишнинг муҳим масалаларини ҳал этишда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва аҳамиятини ошириш, улар фаолиятининг конституциявий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш соҳасидаги миллий ва халқаро тажриба юзасидан фикр алмашиш мақсадида илмий-амалий халқаро анжуман ташкил этилади.
Ташкилотчилар: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Барқарор ривожланиш Маркази, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси.
Хорижий ҳамкор: USAID (АҚШ)
Тадбирнинг асосий вазифалари:
фуқаролик жамияти институтларининг эркин фаолият юритиши учун сиёсий, ҳуқуқий ва ташкилий шарт-шароитларни янада яхшилаш бўйича таклифларни ўрганиш, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида баён этилган адолатли фуқаролик жамиятини янада мустаҳкамлаш борасидаги вазифаларни амалга ошириш жараёнларини муҳокама этиш;
халқаро стандартлар ва миллий қонунчилик таҳлили, шунингдек, жамият ва давлатни барқарор ривожлантиришнинг долзарб муаммоларини ҳал этишда фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш, уларнинг жамият ва давлат бошқаруви жараёнларида, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этишининг кейинги босқичларини белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Эслатиб ўтамиз, тадбир Тошкент шаҳрида офлайн ва онлайн форматда ўткаўилади. Бу дунёнинг турли мамлакатларидан янада кўпроқ иштирокчиларнинг тадбирга онлайн уланишига шароит яратади ҳамда мунозараларда иштирок этиш имконини беради;
халқаро конференцияда миллий ва хорижий экспертлар, давлат идоралари, илмий муассасалар ва олий ўқув юртлари, Ўзбекистоннинг турли фуқаролик жамияти институтлари ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида ялпи сессиялар бўлиб ўтади.
Тадбирда таклифлар билан иштирок этмоқчи бўлсангиз мана бу ➡ @BRMNNT_bot орқали мурожаат қилинг ва рўйҳатдан ўтинг!
- Қўшилди: 06.05.2022
- Кўришлар: 4173
- Чоп этиш