2022 йил 7 июнь куни Польшанинг Седльце шаҳрида “Марказий ва Шарқий Европа ҳамда Марказий Осиё мамлакатларининг миграцион сиёсати. Сиёсат – ҳуқуқ – хавфсизлик – иқтисодиёт” мавзусида халқаро илмий конференция бўлиб ўтди.
Таъкидланганидек, халқаро миграция жараёни минтақалар давлатларининг иқтисодиёти ҳамда ижтимоий сиёсатида муҳим роль ўйнаш билан биргаликда, уларнинг хавфсизлиги ва хорижий фуқароларнинг интеграциялашув имкониятлари соҳасида қатор муаммоларни ҳам келтириб чиқаради. Меҳнат бозорига таъсир кўрсатаётган демографик вазият, асосан Ироқ, Сурия ва Афғонистон давлатларидан миграциянинг сезиларли кўпайиши билан биргаликда, унинг афзалликларини аниқлаш ва максимал даражада ошириш, шунингдек, миграция ҳаракатининг жамиятга потенциал салбий таъсирини камайтириш мақсадида нодавлат ташкилотларнинг меҳнат фаолиятини кучайтириш ва мувофиқлаштириш заруратини келтириб чиқаради.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов “Янги Ўзбекистоннинг миграция сиёсати: қонунчилик ва институционал асос” мавзусида маъруза билан иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси расмий сайти.
- Қўшилди: 07.06.2022
- Кўришлар: 3380
- Чоп этиш