Демократия тамойиллари ва амалиётига янгича ёндашувлар

“Янада самарали кўптомонлилик учун демократияни мустаҳкамлаш” мавзусига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Вебинар шаклидаги тадбир Парламентлараро Иттифоқ томонидан Кофи Аннан фонди ва Мадрид клуби ҳамкорлигида ташкил этилди.

2002 йилда асос солинган Мадрид клуби мустақил нотижорат ташкилоти бўлиб, демократияни ва халқаро ҳамжамиятда ўзгаришларни илгари суришга йўналтирилган. Дунёдаги 56 мамлакатнинг 80 нафар собиқ Президентлари ва бош вазирларидан иборат клуб собиқ раҳбарларнинг энг йирик форуми ҳисобланади.

Давра суҳбати доирасида мавжуд муаммолар ёки тўсиқларни бартараф этиш кўптомонлама тизимини янада такомиллаштириш ҳамда сиёсий муаммоларни мулоқот ва ўзаро ён босишлар йўли билан ҳал этиш эҳтимолликларини оширишда парламент роли каби масалалар муҳокама қилинди.

Кофи Аннан фонди ижрочи директори Корин Момал-Ваниан жанобларининг таъкидлашича, демократия тамойиллари ва амалиётига миллий ва халқаро даражадаги янгича ёндашувлар масалани ечишнинг элементи бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Анжуманда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Парламентлараро Итифоқнинг вице-президенти, ПАИ Ижроия қўмитаси аъзоси Акмал Саидов итирок этди.

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси расмий сайти

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech