“Ювенал юстиция - давр талаби”

Жорий йилнинг 29-июл куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси биносида “Конституциявий ислоҳотлар шароитида ювенал юстиция институтини мустаҳкамлаш” мавзусида катта давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир Олий Мажлис Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ҳамда Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан ташкил этилиб, унда қўмита раиси Мавлуда Ходжайева ва Спикер биринчи ўринбосари Акмал Саидовлар иштирок этишди.

Бу каби долзарб мавзулар муҳокамасига “Халқаро иқтисодиёт ва менежмент” факултети декан муовини Бахром Назаралийев бошчилигидаги “Ренессанс” клуби фаол талаба ёшлари ҳам қатнашиб, кун тартибидаги саволлар юзасидан реал аҳамият касб этувчи таклиф-мулоҳазаларини баён қилишди.

UWED Official | JIDU rasmiy

 ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech