Илмий салоҳиятни ошириш йўлида

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузуридаги илмий кенгашда мустақил изланувчи Л.Х.Исоқовнинг “Мигрантлар ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш: қиёсий-ҳуқуқий таҳлил” мавзусидаги 12.00.13 – Инсон ҳуқуқлари ихтисослиги бўйича юридик фанлар доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтди.

Мазкур тадқиқот доирасида мигрантлар ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишни такомиллаштиришга қаратилган илмий асосланган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган.

Тадқиқот натижасида “Миграция ҳуқуқи” номли дарсликнинг ишлаб чиқилиши орқали миграция ҳуқуқини алоҳида фан соҳаси сифатида тадқиқ қилиш ва уни ўқитилишини ташкиллаштириш миграция жараёнларини ҳуқуқий тартибга солиш соҳасида юқори малакали юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга хизмат қилиши асослантирилган. Шунингдек мигрантлар учун мўлжалланган ва миграция соҳасидаги 50 га яқин интерактив давлат хизматларини ягона платформага бирлаштирган “Musofir-madad” номли инновацион маҳсулот ишлаб чиқилди ва амалиётга татбиқ этилди.

 

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech