Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан 21 октябрь – Ўзбек тили байрами муносабати билан “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остида Тошкент давлат юридик университетида “Тил ҳафталиги” доирасида тадбирлар ўтказилди. Ушбу тадбирлар “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш Миллий дастури” ижроси доирасида ташкил этилди.
Шундай тадбирлардан бири Тошкент давлат юридик университети ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ўртасида имзоланган китобхонлик маданиятини ошириш тўғрисидаги ҳамкорлик меморандумига асосан жорий йил 2 ноябрь куни ўтказилди. Унда Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ходимлари иштирок этди.
“Тил миллат кўзгуси” шиори остида “Энг яхши илмий ва оммабоп мақола” танлови ҳам ўтказилди. Танловнинг қуйидаги ғолиблари аниқланди:
биринчи ўрин соҳиби – Университетнинг Хусусий ҳуқуқ факультети учинчи босқич талабаси Латофат Ражабова;
иккинчи ўрин соҳиби – Хусусий ҳуқуқ факультетининг 2-босқич талабаси Дилором Сулҳиддинова;
учинчи ўрин соҳиби – Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик факультети 2-босқич талабаси Фарангиз Бахтиёрова бўлди.
Уларга Университет тайёрлаган дипломлар топширилди.
Танлов ғолибларига Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан нашр эттирилган 12 номдаги китоблар совға қилинди.
Ҳамидулло Мўминов,
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси
Миллий маркази “Инсон ҳуқуқлари уйи” бош мутахассиси;
Малика Талипова,
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси
Миллий маркази “Инсон ҳуқуқлари уйи” етакчи мутахассиси
- Қўшилди: 04.11.2022
- Кўришлар: 5295
- Чоп этиш