Аввал хабар берганимиздек, Россия Федерацияси Федерал мажлиси Давлат Думаси Раиси В. Володин бошчилигидаги делегация аъзолари расмий ташриф билан юртимизда бўлиб турибди.
- Мазкур ташриф чоғида меҳмонлар пойтахтимизда жойлашган Темурийлар тарихи давлат музейида ҳам бўлишди.
Музей 1996 йил 18 октабр куни Соҳибқирон таваллудининг 660 йиллиги муносабати билан барпо этилган бўлиб, ундан Марказий Осиёнинг илк Уйғониш давридан то Соҳибқирон давригача ва темурийлар ҳаётидан ҳикоя қилувчи экспонатлар, ранг-баранг осори атиқалар ўрин олган. - Ташриф чоғида делегация аъзолари Амир Темур ва Темурийлар даврига оид бой экспозиция билан танишди. Буюк аждодларимизнинг ақл-заковати, топқирлиги ва ижодкорлигига, мард ва жасурлиги ҳамда тадбиркорлигига оид экспонатлар уларда катта қизиқиш ўйғотди.
- Меҳмонлар маданий меросни асраб-авайлаш, уни ёш авлодга безавол етказиш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган амалий ишларни юқори баҳолади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси расмий сайти
- Қўшилди: 29.11.2022
- Кўришлар: 4840
- Чоп этиш