Франк РЕМУС: “Қочқинлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар муаммоси устувор ҳисобланади”

Айни пайтда Самарқандда “Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим” мавзусида юқори даражадаги Глобал форум бўлиб ўтмоқда.

Анжуманда иштирок этаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Қочоқлар масаласи бўйича бошқармасининг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси катта ходими Франк Ремус ЎзА мухбирига интервью берди.

– Қочқинлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар муаммосини ҳал этиш устувор вазифа ҳисобланади. Биз қочқинлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар масалалари бўйича тавсиялар тайёрлаш ва уларни Декларацияга киритишни режалаштиряпмиз.

Биламиз, Ўзбекистон ҳукуматининг саъй-ҳаракати туфайли бу ерда 70 мингга яқин киши фуқароликни олган. Бу борада яқиндан ишлашда давом этамиз. Яқин келажакда Ўзбекистонда фуқаролиги бўлмаган шахслар қолмаслигига ишончим комил.

Ёшлар тарбияси Ўзбекистонни янада ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамдир. Шу боис нафақат таълим, балки бошқа соҳаларда ҳам минтақавий ҳамкорликни ошириш зарур.

Беҳруз Худойбердиев, ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech