Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган "Инсон ҳуқуқлари билимдони" викторинаси ўтказилади.
Викторина 2023 йил 27 февраль куни соат 09:00 да бошланиб, 13:00 га қадар давом этади!
Иштирокчилар ҳуқуқ соҳасига оид жами 15 та тест саволига (ҳар бир саволга 15 сония) тўғри жавоб топишлари керак.
Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан 3 нафар ғолиб Youtube каналида "Рандомус рандомайзер" онлайн дастури асосида аниқланади.
Ғолиблар қимматбаҳо совға ва ҳуқуқий адабиётлар билан тақдирланади.
Барча саволларга тўғри жавоб бериб, ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!
- Қўшилди: 24.02.2023
- Кўришлар: 4167
- Чоп этиш