Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ташаббуси билан нашр этилган адабиётлар жамланмаси Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли 15-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳадя этилди.
Марказнинг Ф.Ҳайитбоев, Х.Мўминов ва бошқа бир қатор масъул ходимлари шу йил 13 октябрь куни Бўка туманида жойлашган Меҳрибонлик уйида бўлиб, ёшлар учун яратилган шарт-шароит билан танишдилар.
Меҳрибонлик уйи директори Ойбек Ортиқовнинг сўзларига қараганда, ушбу муассаса 1964 йилда ташкил этилган. Бу ерда 79 нафар ходим фаолият олиб боради. Мазкур болалар уйида юзга яқин ўғил-қиз тарбияланмоқда.
Кутубхона мудираси Камола Каримова беғараз тақдим этилган китобларни қабул қилиб олар экан, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази раҳбарияти ва жамоасига Меҳрибонлик уйи тарбиячилари ва тарбияланувчилари номидан миннатдорлик билдирди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий маркази
матбуот хизмати
- Қўшилди: 15.10.2021
- Кўришлар: 3234
- Чоп этиш