Миллий марказ китоблари – “Болалар шаҳарчаси” кутубхонасига

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан жорий йилнинг 25 август куни Хоразм вилояти, Хива шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси”да Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августда қабул қилинган “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Ўзбекистонда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борадаги халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш жараёнлари, етим ва ота-онаси қарамоғисиз қолган болалар учун яратилаётган шароитлар, хусусан, уларнинг сифатли таълим олишлари учун давлатимиз томонидан берилаётган имкониятлар ҳақида сўз борди.

Бу борадаги давлатимиз раҳбари имзолган янги қарорнинг мазмун-моҳияти, унда қўйилган вазифалар юзасидан атрофлича маълумот берилди.

Шунингдек, ўқиш жараёнида рақамли воситалардан фойдаланиш билан боғлиқ самарадор тажриба ва услублар ҳақида ҳам фикр алмашилди.

Тадбир сўнгида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан чоп этилган китоблар “Болалар шаҳарчаси” кутубхонасига беғараз тақдим этилди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech