Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан чоп этилган китоблар Наманган вилояти Наманган шаҳридаги 26-сонли Меҳрибонлик уйига беғараз тақдим этилди.
Шу йил 23 август куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази бўлим бошлиғи Ҳамидулла Мўминов ва Марказнинг бир гуруҳ ходимлари ушбу Меҳрибонлик уйида бўлиб, у ердаги шарт-шароитлар билан танишдилар.
Меҳрибонлик уйи директорининг ижтимоий муҳофаза ишлари бўйича ўринбосари Аброржон Асқаров меҳмонларга яқинда тубдан қайта таъмирланган ушбу муассаса фаолияти ҳақида сўзлаб берди.
Қайта таъмирлаш ишлари Меҳрибонлик уйига янада файз киритган. Энг муҳими, болажонлар учун зарур барча шароитлар яратилган.
Меҳрибонлик уйи директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Феруза Абдураҳмонова Марказ номидан тақдим этилган китобларни қабул қилиб олар экан, бу зиё манбалари Меҳрибонлик уйи учун Мустақиллик байрами арафасида ажойиб совға бўлганини таъкидлади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 24.08.2021
- Кўришлар: 3552
- Чоп этиш