QALAMPIR.UZ интернет нашри бош муҳаррири ўринбосари Феруза Нажмиддинова “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони билан тақдирланди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг 25 йиллиги, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси қабул қилинганининг 10 йиллиги ҳамда Халқаро инсон ҳуқуқлари кунига бағишлаган конференция доирасида инсон ҳуқуқи фаолларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги амалий ишлари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйча нодавлат ташкилотдаги фаолияти, аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, инсон ҳуқуқлари тарғиботи, инсон ҳуқуқлари бўйича таълим ва илмий тадқиқотлари, экологик ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун бир гуруҳ фаоллар ҳам тақдирланди.
- Қўшилди: 11.12.2021
- Кўришлар: 3223
- Чоп этиш