Тошкент шаҳрида Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ томонидан БМТнинг қатор ташкилотлари ҳамда ЕХҲТ билан ҳамкорликда “Халқаро ёшлар куни”га бағишланган конференцияси бўлиб ўтди. “Глобал ҳаракатларга ёшларни жалб қилиш” мавзусидаги мазкур бутунжаҳон конференциянинг 1-сессиясида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети “Халқаро ҳуқуқ” факультетининг 2-босқич талабаси Мирсаид Мухторов “Инклюзив таълим – ёшларни иш билан таъминлашнинг бош меъзони” мавзусидаги нутқи билан қатнашди.
Талабамиз ўз маърузасида инклюзив таълимдаги муаммолар, бу йўналишдаги таълим концепциясини “Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Тошкент декларацияси”га қўшиш бўйича меъзонлар ҳақида ва кўзи ожизлар мактаб интернатларидаги битирувчиларини иш билан таъминлаш динамикаси ва ўз тажрибаси ҳақида сўзлади.
Шунингдек, М.Мухторов ўз чиқиши давомида таҳсил олиш учун нега айнан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини танлаганини ҳамда ўқиш мобайнида қандай ютуқларга эришганлиги борасида ҳам йиғилганларга сўзлаб берди.
Якуний сўз ўрнида эса ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун давлатимизда қонунчиликни такомиллаштириш, ўз меҳнати ва тажрибаларини “Инсон ҳуқуқларини” ҳимоя қилиш учун сафарбар этишга, шу билан бирга халқаро тажрибани ўрганиш учун зарурий билим ва кўникмаларни шакллантириш учун ЖИДУнинг имкониятлари ҳақида ҳам гапириб ўтди.
Манба: uwed.uz
- Қўшилди: 25.08.2021
- Кўришлар: 3900
- Чоп этиш