Акмал Саидов сайловнинг хусусиятлари ҳақида телеинтервью берди

24 октябрь куни мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Телерадиокомпанияси томонидан ташкил этилган телемарафонда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов иштирок этди.

А.Саидов сайловнинг хусусиятлари ҳақида ўзбек ва рус тилларида атрофлича интервью берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, мамлакат бўйича сайловда иштирок этганлар 16 миллион 36 минг 914 нафарни ёки 80,8 фоизни ташкил этмоқда.

25 октябрь куни соат 16:00да бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинади.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech