Амира ал-Хассан: Форум якунлари одамлар ҳаётини яхшилашга қаратилган умумий мақсадлар йўлида муҳим воқеа бўлади

Амира ал-Хассан, Форс кўрфази араб давлатларидаги БМТнинг аҳоли пунктлари дастурининг минтақавий бюроси (UN HABITAT) раҳбари:

— Ушбу тадбирда иштирок этишимнинг асосий мақсади – Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси билан танишиш, фикр алмашиш, 2030 йилгача ўзлари учун устувор йўналишларни белгилаб олган мамлакатлар учун аниқ универсал тавсиялар ишлаб чиқишдир. Бундан ташқари, форумда БРМга эришиш бўйича бизнинг аҳоли пунктлари дастуримизнинг асосий ёндашувлари, биринчи навбатдаги мақсадлари ва уларга эришиш йўлларини тақдим этишни режалаштирмоқдаман.

Бу менинг Ўзбекистонда биринчи марта бўлишим, бу ерда мамлакат ҳозирги босқичда қандай илдам ривожланиб бораётганини кўряпман. Мамлакат Ҳукуматининг “ақлли шаҳарлар”ни ривожлантиришга, аҳолининг турмуш даражаси билан боғлиқ барча соҳаларни изчил ислоҳ қилишга интилиши мени ҳайратда қолдирди.

Мен Ўзбекистоннинг ҳозирги тараққиёти билан таништирган, миллий парламент глобал мақсадларга эришишга қандай кўмаклашаётгани ҳақида сўзлаб берган Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаевадан миннатдорман. Форумдан умидларим жуда катта, чунки ундаги мавзулар мутахассисларнинг кенг жалб қилинишини ҳамда самарали тажриба алмашишни назарда тутади. Форум ташкилотчилари ва иштирокчиларига муваффақиятлар тилайман. Ишончим комилки, унинг натижалари одамлар ҳаётини яхшилашдек умумий мақсадлар йўлида муҳим воқеа бўлади.

Манба: senat.uz

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech