БМТ Махсус маърузачиси – Фарғона водийсида

2021 йил 4 декабрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Терроризмга қарши курашда инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш масалалари бўйича махсус маърузачиси Фионнуала Ни Аолайн Фарғона водийсига сафар қилди.

БМТ Махсус маърузачиси дастлаб Наманган вилоятидаги 6-сон жазони ўташ колониясида бўлди. Бу ерда мўътабар меҳмон колония раҳбарияти ва хизматчилари, шифокорлар ҳамда бир нечта маҳкум билан юз-юз суҳбатлашди.

Шу куни Ф.Ни Аолайн Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари поркуратура ҳамда ички ишлар органлари терговчилари, шунингдек, мазкур вилоятларнинг жиноят ишлари бўйича судьялари билан учрашувлар ўтказди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech