БМТ Махсус маърузачиси – Ўзбекистон халқаро ислом академиясида

 2021 йил 6 декабрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Терроризмга қарши курашда инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш масалалари бўйича махсус маърузачиси Фионнуала Ни Аолайн мамлакатимиздаги диний конфессиялар вакиллари билан учрашди.

Учрашув Ўзбекистон халқаро ислом  академиясида бўлиб ўтди.

Дўстона ва ишчан муҳитда ўтган мулоқотда мамлакатимизда диний бағрикенгликни таъминлаш, шунингдек фуқароларнинг виждон эркинлигини кафолатлаш, миллатлар ва динлараро ҳамжиҳатликни ривожлантириш борасида эришилган натижалар ҳақида фикр юритилди. Ўзбекистоннинг бу борадаги ютуқларидан халқаро жамоатчиликни кенг хабардор этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech