БМТ Махсус маърузачиси Сенатга ташриф буюрди

2021 йил 3 декабрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Терроризмга қарши курашда инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш масалалари бўйича махсус маърузачиси Фионнуала Ни Аолайн Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ташриф буюрди.

Бу ерда БМТ Махсус маърузачиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева билан учрашди.

Ф.Ни Аолайннинг ташриф дастуридаги учрашувлар шанба ва якшанба кунлари ҳам давом этади. Мўътабар меҳмон Фарғона водийси ва Қашқадарё вилоятига ташриф буюриши режалаштирилган.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech