17 июль куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов БМТнинг Ўзбекистондаги Доимий мувофиқлаштирувчиси Ҳелена Фрейзер билан учрашди.
Учрашув доирасида БМТнинг Ўзбекистондаги Доимий мувофиқлаштирувчиси Ҳ.Фрейзернинг миссияси тугаши муносабати билан ўзаро ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинди.
Томонлар самарали ҳамкорлик даврида Ўзбекистон Республикаси эришган натижалар ҳақида сўз юритдилар.
БМТнинг Ўзбекистондаги Доимий мувофиқлаштирувчиси Ҳ.Фрейзер мамлакатда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришларга юқори баҳо берар экан, инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги ютуқларни алоҳида таъкидлади. Хусусан, Ҳ.Фрейзернинг сўзларига қараганда, кейинги йилларда Ўзбекистон ҳаётнинг турли йўналишларида, айниқса, БМТнинг барча тузилмалари билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш соҳасида улкан одимлар қўймоқда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 17.07.2021
- Кўришлар: 3845
- Чоп этиш