“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” – ушбу ғоя журналнинг давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлангн 2-сони бош мавзусига айланган. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси М-У.Абдусаломов, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Қ.Абдураҳмонов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бош илмий ходими А.Рашидбеков, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Г.Маруфова ва бошқаларнинг илмий мақолаларида мамлакатимизда мустақиллик йилларида сиёсий, иқтисодий-ижтимоий, маданий ва бошқа соҳаларда эришилган тарихий натижалар, айниқса инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва асосий манфаатларининг кафолатли таъминланиши чуқур таҳлил этилган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори, академик А.Саидов, Россиянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Т.Москалькова, Бош прокуратура академиясининг профессори Ф.Рахимов, Ўзбекистон Республикасининг Женевадаги БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакили У.Лапасов, Марказий сайлов комиссиясининг доимий аъзоси Г.Рахимова ва бошқаларнинг мақолаларида мамлакатимизда мустақиллик йилларида фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини кафолатли ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самаралари очиб берилган.
Муаллифлар, айниқса кейинги йилларда Президентимизнинг ушбу соҳадаги ташаббусларининг халқаро ҳамжамият томонидан кенг қўлаб-қувватланаётганлиги, бунинг амалий ифодаси сифатида Ўзбекистоннинг тарихда биринчи марта жаҳонда энг нуфузли халқаро ташкилот – БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо этиб сайланишининг аҳамиятини таъкидлашган.
Журналда, шунингдек парламент фаолиятини такомиллаштириш, суд ислоҳотлари, гендер тенглиги, ёшлар ҳуқуқларининг кафолатлари, сўз ва матбуот эркинлиги ва бошқа мавзулардаги илмий мақолалар эълон қилинган.
Эркин ЭРНАЗАРОВ,
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист
- Қўшилди: 11.06.2021
- Кўришлар: 3993
- Чоп этиш