ДИҚҚАТ ДИҚҚАТ "Болаларга беринг дунёни" онлайн танловининг ғолиблари аниқланди!

Хабарингиз бор, Республика "Баркамол авлод" болалар мактаби ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари Миллий маркази ҳамкорликда “Болаларга беринг дунёни” шиори остида “20-ноябр Бутун жаҳон болалар куни”га бағишланган онлине танлов эълон қилган эди.

 

Ушбу  танловга ўқувчи-ёшлар томонидан жўнатилган  50️0️ дан ортиқ ижодий ишлар орасидан мутлоқ ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Улар билан қуйида танишишингиз мумкин:

Энг таъсирли тайёрланган “Бола ҳуқуқлари”га оид видеоролик йўналиши бўйича:

1-ўрин: Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туман "Баркамол авлод" болалар мактаби тўгараги аъзоси Нзаматдинов Бексултан;

2-ўрин: Тошкент  вилояти Нурафшон шаҳар "Баркамол авлод" болалар мактаби тўгараги аъзоси Алишерова Кумуш;

3-ўрин: Андижон вилояти Қўргонтепа туман "Баркамол авлод" болалар мактаби тўгараги аъзоси Соипов Азизбек.

Энг маъноли чизилган “Бола ҳуқуқлари”га оид расм йўналиши бўйича:

1-ўрин: Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туман "Баркамол авлод" болалар мактаби тўгараги аъзоси Алланова Гуласен;

2-ўрин: Наманган вилояти Поп тумани 38-сон мактабнинг 6-синф ўқувчиси Алижонова Асалхон;

3-ўрин: Навоий вилояти Учқудуқ тумани 9-сон мактабнинг 7-синф ўқувчиси Амандикова Ару.

Барча йўналишлар бўйича ғолиблар,

1-ўрин: Планшет

2-ўрин: Телефон

3-ўрин: смартватч совғалари билан тақдирланадилар.

Шунингдек, мусобақада фаол иштирок этган ўқувчилар сертификат ҳамда китоблар тўплами соҳибига айланадилар.

Ғолибларни Республика "Баркамол авлод" болалар мактаби жамоаси номидан табриклаймиз!

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech