«Рақамли авлод. COVID-19 пандемияси даврида инсон ҳуқуқлари бўйича таълим»
танлови
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ташкил этилганлигининг 25 йиллиги, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси қабул қилинганининг 10 йиллиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан “Рақамли авлод. COVID-19 пандемияси даврида инсон ҳуқуқлари бўйича таълим” республика танлови эълон қилинди.
Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
- Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши инфографика;
- Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши видеоролик;
- Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши ўқув адабиётлари: босма ўқув адабиёт ва электрон ўқув адабиёти;
- Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши мақола: энг яхши илмий мақола ва энг яхши оммабоп мақола.
Ушбу танловнинг мақсади инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва тадқиқотларни ривожлантириш, шунингдек мамлакат аҳолиси ўртасида инсон ҳуқуқлари маданиятини ривожлантиришдир.
Иштирок этиш учун электрон аризани тўлдиришингиз ва танлов материаллари билан бирга 202 йил 1 декабрдан konkurs2021@nhrc.uz электрон манзилига кечиктирмасдан жўнатишингиз лозим.
Ғолиблар Халқаро инсон ҳуқуқлари кунида эълон қилинади ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотланадилар.
- Қўшилди: 12.11.2021
- Кўришлар: 3633
- Чоп этиш