Энг кўп аҳоли қайси ҳудудда яшайди?
Маълумки, юртимизда 2026 йил 15 январь-28 февраль кунлари аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади.
Бу мамлакатимиздаги ҳар бир фуқаро ва хўжалик ҳақида аниқ маълумот тўплаш, келгусидаги ижтимоий-иқтисодий режаларни белгилашда муҳим қадам ҳисобланади.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳозирга қадар Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 069 116 кишини ташкил этмоқда.
Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сонига аҳамият берадиган бўлсак, Самарқандда 4 360 070, Фарғонада 4 204 284, Қашқадарёда 3 697 658, Андижонда 3 507 220, Тошкент шаҳрида 3 164 030, Наманганда 3 177 070, Тошкент вилоятида 3 148 569, Сурхондарёда 2 994 070, Бухорода 2 099 069, Хоразмда 2 059 078, Қорақалпоғистон Республикасида 2 046 890, Жиззахда 1 559 883, Навоийда 1 108 595, Сирдарё вилоятида 942 630 нафар фуқаро яшайди.
Гулноза Бобоева, ЎзА
Ўзбекча
English
Русский