ФАХРЛИ МУКОФОТ МУБОРАК БЎЛСИН

“Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Эркин Эрназаров Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Мукофот устоз журналистнинг мамлакатимиз ривожи йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнати, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларидаги ибратли фаолияти ҳамда 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан тақдим этилди.

 Фахрий ёрлиқ, Марказнинг кўкрак нишони ва эсдалик совғаларни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари Мирзатилла Тиллабаев тантанали тарзда топширди.

Фурсатдан фойдаланиб, кўплаб шогирдлар тарбиялаган фидойи журналист – Эркин Эрназаровни ушбу фахрли мукофот билан самимий муборакбод этамиз. Устозга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, хонадонларига қут-барака, кейинги фаолиятларига омад ва муваффақиятлар тилаймиз.

 

“Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари”

журнали таҳририяти жамоаси

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech