Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Терроризмга қарши курашда инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш масалалари бўйича махсус маърузачиси Фионнуала Ни Аолайн мамлакатимизга ташрифининг тўртинчи кунини Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигидаги мулоқотлардан бошлади.
БМТ Махсус маърузачиси 2021 йил 1 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Ҳамдам Қаршиев билан учрашди.
Маълумот учун: Ўзбекистон халқаро майдонда терроризмга қарши курашда фаол иштирок этмоқда. Халқаро аксилтеррор коалициялар фаолиятини изчил қўллаб-қувватламоқда. Хусусан, мамлакатимиз БМТ Аксилтеррор қўмитаси ва МДҲ Аксилтеррор маркази фаолиятида қатнашиб келади.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида ҳам бу борада тегишли ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси ташаббуси билан 2020 йилда ШҲТнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ташкил этилган бўлиб, унинг қароргоҳи Тошкент шаҳрида жойлашган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 01.12.2021
- Кўришлар: 2980
- Чоп этиш