17 май куни янги қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш бўйича 5 та сиёсий партия (Ўзбекистон Экологик партияси, Халқ декмократик партияси, Миллий тикланиш демократик партияси, Адолат демократик партияси) фракциялари йиғилиши бўлиб ўтди. Фракциялар мажлисларида “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияни ратификация қилиш ҳақидаги (Нью-Йорк, 2006 йил 13 декабрь)” Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.
Ушбу масала юзасидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари Мирзатилло Тиллабаев маъруза қилди.
Фракциялар йиғилишида қонун лойиҳаларини ишлаб чиққан давлат идоралари вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирок этди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 18.05.2021
- Кўришлар: 3963
- Чоп этиш