Куни кеча “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази: 1996-2021 йиллар” номли китоб чоп этилди. Янги нашр Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг 25 йиллигига бағишланган.
Китобнинг илк саҳифасидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидовнинг табриги жой олган.
Миллий марказ фаолиятига доир қизиқарли далил ҳамда рақамлар китобхонни бефарқ қолдирмайди. Хусусан, алоҳида бобларда ўтган даврда Миллий марказ эришган натижалар, ишчан жамоа ҳамда миллий ва халқаро ҳамкорлар ҳақидаги муҳим маълумотлар тақдим этилган.
Саҳифалардаги кўплаб инфографикалар ана шу маълумотларни таҳлил этишни осонлаштиради. Ранг-баранг фотосуратлар эса нашрнинг мазмун-моҳиятини янада бойитган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 07.12.2021
- Кўришлар: 3277
- Чоп этиш