Инсон ҳуқуқлари ихтисослиги бўйича дастлабки диссертация ҳимояси бўлиб ўтди

2021 йил 28 июль куни Ўзбекистан Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети мустақил изланувчиси Тургунов Муроджон Турсунбаевич Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистан Республикаси Миллий маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.39/30.11.2020.Yu/S.128.01 рақамли илмий кенгаш йиғилишида 12.00.13 – Инсон ҳуқуқлари ихтисослиги бўйича «Авесто»да инсон ҳуқуқларини ўрганишнинг методологик муаммолари» мавзуида юридик фанлар доктори (Doctor of Science) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияни муваффақиятли ҳимоя қилди.

Бу Инсон ҳуқуқлари ихтисослиги бўйича дастлабки ҳимоя бўлиб, фан соҳасида янги саҳифани очди. Ҳимоя жараёнида мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи энг қадимги даврлардан бошлаб муҳим аҳамиятга эга бўлганлиги ва ҳозирги кунда ушбу мерос инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантиришда катта аҳамиятга эга бўлганлиги етакчи ҳуқуқшунос, файласуф, социолог олимлар томонидан муҳокама қилинди.

Маълумот учун: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси доирасида инсон ҳуқуқлари соҳасида илмий тадқиқотларни ихтисослаштириш, салмоғи ва сифатини яхшилаш, инсон ҳуқуқлари ихтисослиги бўйича илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш мақсадида Олий аттестация комиссияси Раёсатининг қарори билан «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари руйхати»га 12.00.13 - «Инсон ҳуқуқлари» ихтисослиги киритилди. Мазкур ихтисослик бўйича илмий даражалар бериладиган фан тармоғи сифатида «Юридик фанлар» ва «Социология фанлари» белгиланди.

“Инсон ҳуқуқлари” ихтисослиги бўйича илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш мақсадида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузурида юридик фанлар ва социология фанлари бўйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини берувчи Илмий кенгаш тузилди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech