21 апрель куни Тошкент давлат юридик университетида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази масъул ходими Ойбек Аҳмадов “Инсон ҳуқуқлари мониторинги ва инсон ҳуқуқлари бўйича ҳисобот процедураси” мавзусида маҳорат дарси ўтказди.
Маърифий тадбир Университетнинг “Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари” кафедраси ўқитувчилари Маҳмуд Маҳаматов ва Жўрабек Расулов ташаббуси билан ташкил этилди. Маҳорат дарсида “Оммавий ҳуқуқ” факультетининг 2-курс 1 ва 3-гуруҳ талабалари иштирок этди.
Машғулот давомида талабаларга инсон ҳуқуқлари соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳот самаралари ҳақида атрофлича ахборот берилди.
Энг муҳими, ёшлар инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳужжатлар ижросининг халқаро ва миллий мониторинги, инсон ҳуқуқлари бўйича ҳисобот процедураси, мазкур жараёнларда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг иштироки, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолиятига доир муҳим маълумотларга эга бўлдилар.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 22.04.2021
- Кўришлар: 4134
- Чоп этиш