Жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: назария, услублар, амалиёт

2021 йил 4 ноябрь куни “Жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: назария, услублар, амалиёт” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Раъно Убайдуллаеванинг ёрқин хотирасига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери биринчи ўринбосари Акмал Саидов иштирок этди ва маъруза қилди.

Академик Раъно Убайдуллаева Ўзбекистон хотин-қизлари орасида биринчи иқтисодиёт фанлари доктори, Ўзбекистон ва Марказий Осиё республикалари меҳнат ресурсларидан фойдаланиш, демография ва аҳоли бандлиги масалалари бўйича минтақавий комплекс муаммолар тадқиқотлари ташкилотчиларидан бири эди.

У Ўзбекистон социологларининг бир неча авлоди таълим олган ва замонамиз социологлари фойдаланаётган қатор китоблар муаллифи. Олима томонидан жамоатчилик фикри социологияси соҳасида мамлакатда ва хорижда кўплаб монография, методика ва илмий асарлар эълон қилинган.

“Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари”, “Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш методологияси”, “Жамоатчилик фикрининг социологик сўровлари танлови методикаси”,“Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш методологиясини такомиллаштириш муаммолари”, “Жамоатчилик фикри: жамият ва давлат ўртасидаги мулоқот”, “Ўзбекистонликларнинг замонавий ўзига хослиги” ва бошқа асарлар шулар жумласидандир.

Олиманинг “Камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари контекстида аҳолининг ижтимоий тузилмаси таҳлили” (2020) фундаментал асари эса Ўзбекистонда социология фанининг ривожланишига улкан ҳисса бўлиб қўшилди.

Илмий-амалий семинарда Ўзбекистон ва яқин ҳамда узоқ хориж мамлакатларидан етакчи давлат арбоблари, сиёсатчилар, социология, сиёсатшунослик, иқтисодиёт, тарих, ҳуқуқшунослик соҳаси олимлари иштирок этдилар.

Семинар доирасида иштирокчилар эътиборига “Академик Раъно Убайдуллаеванинг илмий ва интеллектуал мероси” мавзусидаги маъруза тақдим этилди. 

Тадбир давомида академик Раъно Убайдуллаеванинг илмий ва профессионал фаолиятига бағишланган китоб ва видеоролик тақдимоти бўлиб ўтди.

Манба:  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси расмий сайти.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya: