Карлос УРИАРТЕ САНЧЕС: Ушбу форумдан кўп нарсани кутаяпмиз

Карлос УРИАРТЕ САНЧЕС, Парламентлараро иттифоқнинг Испаниядаги Бош котиби:

— Биз Бухорога келибоқ кўплаб ҳамкасбларимиз, қатор делегациялар вакиллари билан мулоқотга киришдик, ўзаро фикр алмашдик. Очиғи, ушбу форумдан кўп нарсани кутаяпмиз. Барқарор ривожланиш мақсадларининг ҳаётга тадбиқ этилиши самараларини Ўзбекистон мисолида кўриб, ҳис этиб турибмиз. Эътиборлиси, бу жараёнга нафақат миллий парламент ва ижро ҳокимияти, балки жамоатчилик, нодавлат ҳамда ёшлар ташкилотлари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Жамиятда ҳар бир фуқаронинг яшаши, ўз иқтидори, салоҳиятини юзага чиқариши учун яратиб берилаётган шарт-шароит пиорвардида одамларнинг ўз турмушидан рози бўлишига олиб келади. Бошқа бир жиҳатдан эса долзарб масалалар бўйича очиқ мулоқот, шаффофлик давлат органлари раҳбарлари зиммасидаги масъулиятни оширади.

Асосий мақсадимиз парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат. Токи, Барқарор ривожланиш мақсадлари тезроқ рўёбга чиқсин.

Маърузамда асосий эътиборни сайлов ҳуқуқи масаласига қаратаман. Бу борада ёш сайловчиларнинг ушбу муҳим сиёсий жараёнга онгли ёндашуви жуда муҳим.

Манба: senat.uz

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech