“Ўзбекистон – 2030” стратегиясига ўзгартиришлар Миллий марказ жамоаси муҳокамасида
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 26 декабрь куни тақдим этилган Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини қайта кўриб чиқиш ташаббусини илгари сурар экан, ушбу амалий таклифни ҳар томонлама чуқур таҳлил ва қатъий исбот қилиб бергани жуда муҳим аҳамият касб этди. Аслида ҳам, давлатимиз раҳбари сўзлари билан айтганда, бундан икки йил олдин ушбу стратегияни қабул қилганимизда ялпи ички маҳсулот ҳажмини 2030 йилгача 160 миллиард долларга етказиш белгилаб олинганди.
Шу қисқа даврда юртимизда амалга оширилган шиддатли янгиланишлар, бунёдкор халқимизнинг яратувчанлик меҳнати эвазига турли соҳаларда кўплаб салмоқли натижалар қўлга киритилди. Бинобарин, мавжуд салоҳиятимиз, бугунги ислоҳотларимиз, тадбиркорларимизнинг фаоллиги, хорижий шерикларимиз билан ҳамкорлигимиз ўсиб бораётгани ҳисобига бу маррага 2026 йилнинг ўзида бемалол эриша олишимиз аён бўлиб турибди.
Айни вақтда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясига жамоатчилик муҳокамаси асосида ўзгартиришлар киритиш мақсадида ҳужжатнинг янгиланган лойиҳаси Интернетдаги тегишли сайтларда эълон қилинган. Юртимизнинг барча фуқаролари қатори Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ходимлари ҳам мазкур Стратегия ва 2026 йилги Давлат дастури лойиҳалари муҳокамасида фаол иштирок этиб, ўз ташкилоти, маҳалласи ҳамда мамлакатимиз келажагига дахлдор таклифларини билдирдилар.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
Ўзбекча
English
Русский